
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича халқаро тажриба ва уни Ўзбекистонда жорий қилишнинг айрим масалалари
Author(s) -
Адҳам Ражабов
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol5-iss11/s-pp134-143
Subject(s) - covid-19 , medicine , disease , infectious disease (medical specialty)
Мақолада ижтимоий тадбиркорлик, унинг мазмун-моҳияти, шунингдек, пандемия шароитида аҳамияти ҳамда мазкур соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари, дунё олимларининг илмий-назарий қарашлари миллий ва хорижий мамлакатларнинг қонунчилик тажрибаси асосида таҳлил қилинган. Жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш давлатнинг фундаментал ва муҳим вазифаларидан биридир. Ижтимоий тадбиркорлик мазкур йўналишда давлатга кўмак кўрсатади, ўз навбатида, давлат бундай тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Ижтимоий тадбиркорлик бугунги COVID-19 билан боғлиқ глобал пандемия даврида долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда. Хусусан, кўплаб давлатларда COVID-19 пандемияси мобайнида касаллик тўлқинлари ва локдаунлар туфайли давлат тиббиёт ва ижтимоий таъминот тизимига юкламалар ошди. Натижада, тиббиёт, таълим ва ижтимоий ҳимоя тизимига нодавлат секторни, биринчи навбатда, бизнесни жалб қилиш нақадар муҳим эканлиги яққол намоён бўлди. Мақолада дунё ва миллий олимларнинг илмий-назарий қарашлари ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси мисолида ижтимоий тадбиркорлик ва уни мамлакатимизда жорий қилиш ҳамда ривожлантириш масалалари таҳлил қилинган. Италия, Бельгия, Германия, Жанубий Африка Республикаси, Корея Республикаси ва Беларус Республикаси каби давлатлар тажрибасидан мисоллар келтириб ўтилган ва Ўзбекистон тажрибаси билан қиёсий таҳлил қилинган.