
Бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни парламент томонидан кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
Author(s) -
Сардорбек Юсупов,
Ҳилал Лале Айҳан Измирли
Publication year - 2022
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol3-iss2-pp19-24
Subject(s) - mathematics
Мақолада бюджет ижроси тўғрисида хисоботларни парламент томонидан кўриб чиқишнинг назарий ва қонунчилик асослари таҳлил қилинган. Жумладан, айрим манбаларда қонунларнинг бажарилиши устидан назорат тури сифатида кўрсатилса, бошқа манбаларда парламентнинг қонунчилик фаолияти деб таҳлил қилинган. Шунингдек, МДҲ мамлакатлари билан ривожланган давлатлар тажрибаси баён қилинган. МДҲга аъзо мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистонда Давлат бюджети тўғрисидаги парламентга тақдим этилаётган ҳисоботлар оддий аҳборот ҳатларига ўҳшайди ва хеч қандай ҳуқуқий оқибатларни юзага чиқармаслиги таҳлил қилинган. АҚШ, Канада, Европа Иттифоқи мамлакатларида давлат бюджетинг ижроси етарли самарали деб баҳолаб, хукуматга огоҳлантириш эълон қилиши мумкинлиги, АҚШ ва Буюк Британияда қайсидир лойиҳаларини молиялаштиришни тўҳтатиши мумкинлиги ва АҚШ, Бразилия, Япония давлат бюджетининг асосий параметрларига ўзгартишларни киритиши мумкинлиги таҳлил қилинган. Ўз навбатида, мамлакатимизда мазкур жараён билан боғлиқ муаммолар очиб берилган.