
Юридик хизмат кўрсатиш шартномасининг тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари
Author(s) -
Aziz Palvanov
Publication year - 2022
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol3-iss1/s-pp202-211
Subject(s) - business
Хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва асосий тармоқларидан бири саналади. Бу соҳадаги муносабатларнинг ранг-баранглиги кейинги йилларда интернетнинг ривожланиши ва виртуал оламнинг кишилар ҳаётидаги ўрни ортиб бориши билан янада бойиб бормоқда. Хизмат турларининг кенгайишида эса илгари умумий асосларда ҳуқуқий тартибга солиш етарли бўлган, бироқ эндиликда алоҳида нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқмасдан ва яратмасдан туриб ҳуқуқий тартиботни белгилаш имконсиз бўлган ҳолатларни юзага келтирмоқда. Айниқса, глобаллашув шароитида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни юридик таъминлаш хизмати ҳам кейинги ўн йилликда алоҳида қоидалар ва нормалар ишлаб чиқиш тақозо этмоқда. Чунки юридик хизматни шартномавий тартибга солиш бугунги кунда давлат органлари ёки ташкилотларида амал қиладиган юристконсульт хизматидан фарқ қилади. Бунда исталган шахс нисбатан кенг қамровли, чуқур билим ва малакага эга бўлган профессионал мутахассислар хизматидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Юриспруденциянинг исталган соҳасида тор ва кучли мутахассисларнинг юридик хизматидан фойдаланиш эса умумий ҳуқуқшунос хизматига қараганда сифатли ва ҳар томонлама самарали бўлиши мумкин. Бунда эса юридик хизмат кўрсатиш шартномасининг моҳияти ва унинг мазмунини тўғри англаш ҳамда натижага асосланган шартнома механизмини ишлаб чиқиш долзарб саналади. Қолаверса, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, судларда адолатни руёбга чиқариш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишни юридик жиҳатдан таъминлаш учун профессонал ҳуқуқшуносни жалб этишга оид муносабатларнинг шартномавий асосларини мустаҳкамлашни тақозо этади.