
Арт педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти болалари ижодкорлигини ривожлантириш
Author(s) -
Дилфуза Мирзаева
Publication year - 2022
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol3-iss1/s-pp141-148
Subject(s) - computer science
АннотацияУшбу мақолада болаларни илк ёшданоқ ижодий қобилиятларини ривожлантириш мактабгача таълим сифатини оширишнинг замонавий ёндашувларидан бири сифатида қайд этилган. Арт педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти болалари ижодкорлигини ривожлантириш педагогик муаммо сифатида тавсифланиб, ижодий қобилиятларни ривожлантиришда замонавий педагогик технологияларнинг ўрни очиб берилган. Бунда интеллектуал зўриқишлардан холи равишда, ижтимоий-маданий муҳитда болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, улардаги ижодий фаоллик ва ташаббускорлик кўникмаларини такомиллаштиришнинг самарали технологияларини амалиётга жорий этиш долзарб вазифа сифатида белгилаб берилган. Арт педагогика бадиий ва эстетик, инсонпарварлик, билим, ахлоқий қадриятларни ўз ичига олади ва шахснинг ахлоқий ва маънавий шаклланишига таъсир қилади. Мақолада ривожланишида нуқсони бўлган болаларни даволаш ва тузатишда санъатдан фойдаланиш масалалари ҳам ёритилган.