z-logo
open-access-imgOpen Access
Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш жиноятининг юридик таҳлили
Author(s) -
Бобохон Бобожонов
Publication year - 2022
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol3-iss1/s-pp126-136
Subject(s) - computer science
Мазкур мақолада муаллиф Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш жиноятини давлат харидлари соҳасидаги жиноят сифатида таъкидлаб, унинг юридик таҳлилига оид мулоҳазалар, шу масаладаги баҳс-мунозараларни, жиноят қонунини қўллаш билан боғлиқ у ёки бу муаммоларга нисбатан нуқтаи назарларни жиноят қонуни нормалари тараққий этиши билан боғлаб келтирган.Муаллифнинг қайд этишича, наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек, уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек, бундай битим тузилишига сабаб бўлган юқорида таъкидланганидек, эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан берилганлиги учун жиноий жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва модернизациялаштиришда муҳим аҳамиятга эга.Юқорида келтириб ўтилган соҳадаги муаммолар давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузганлик учун жавобгарликни тадқиқ этиш долзарблигини кўрсатиши қайд этилган.

The content you want is available to Zendy users.

Already have an account? Click here to sign in.
Having issues? You can contact us here