
Ўзбекистонда масофавий меҳнат: ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари
Author(s) -
Ислом Жураев
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss9/s-pp342-347
Subject(s) - computer science
Мазкур мақолада мамлакатимизда масофавий меҳнатни вужудга келиши ва уни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Мақолада масофавий меҳнатнинг ижобий томонлари билан бирга камчиликлари ҳам таҳлил этилади. Хусусан, шахсий ҳаёт ва иш ўртасидаги чегаранинг йўқолиши, уй шароитида иш муҳитини яратиб бўлмаслик, ҳамкасблар билан мулоқотнинг йўқлиги сабабли коммуникатив қийинчиликлар, масофавий ходимлар руҳий ҳолатининг ёмонлашиши, ушбу ходимлар устидан назорат олиб боришнинг мавжуд эмаслиги, ишнинг сифати ва самарадорлиги муаммоси, меҳнат шароитлари билан таъминлаш ва масофавий ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича иш берувчи жавобгарлигининг мавжуд эмаслиги камчиликлар сифатида кўриб чиқилади. Масофавий меҳнатни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар рўйхати аниқланади ва уларни бартараф этиш йўллари кўрсатилади. Мақола сўнггида мамлакатимизда масофавий меҳнатни татбиқ этишни кенгайтириш истиқболлари бўйича муаллифнинг фикр-мулоҳазалари ва хулосалари келтириб ўтилади.