
AҚШ ва Ўзбекистон болалар aдaбиётида муштaрaклик, ўзигa хослик, aдабий алоқаларнинг ривожланиш йўллари
Author(s) -
Фаррух Саттаров
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss7/s-pp226-235
Subject(s) - psychology
Мақолада жаҳон ва ўзбек адабиётининг таржимашуносликдаги ўрни ва унинг амалий аҳамияти ҳақида сўз боради. Хусусан, халқлар ўртасидаги мулоқотни таржима амалга ошириши илмий жиҳатдан ёритиб берилган. Турли миллатларнинг асарлари бир неча бор таржима қилиниб, халққа етказилиши, унинг оммалашишини ва халқлар ўртасидаги тасаввурни пайдо бўлишига асос бўлади. Таржимашуносликда бадиий таржиманинг ўрни беқиёс. Бадиий асар ҳар бир халққа унинг миллий мафкураси ва урф-одатлари, маънавий-маърифий, ижтимоий ҳаётини кўрсатиб берадиган воситадир. Шу боис ҳам, бадиий таржимага миллий руҳни ифода этувчи нозик сўзлар, фикрлар таржимада акс эттирилиши талаб этилади. Жаҳон халқларини бир-бирларидан ажратувчи ҳам, уларни бирлаштирувчи восита ҳам - тилдир. Ер юзида яшовчи барча халқлар, уларнинг вакиллари бир-бирлари билан асосан таржима орқали мулоқот қиладилар. Халқлар, миллатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқалар кучайгани сайин таржима ҳам, таржимачилик ҳам кучайиб бораверади. Мақоланинг ўз олдига қўйган мақсади ҳам айни шудир ва ушбу масалалар кенг ўринда ёритиб берилган.