z-logo
open-access-imgOpen Access
Ўзбекистон ҚҚС механизмининг комплаенс ва маъмурчилик муаммолари
Author(s) -
Азизжон Рахмонов,
Умидбек Сафаров
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss7/s-pp113-137
Subject(s) - medicine
Ушбу мақолада ҚҚС механизми самарадорлигини баҳолаш ва уни ошириш йўлларига доир назарий адабиётлар шарҳи ёритилган. Шунингдек, мавжуд методологиялар асосида Ўзбекистон ҚҚС механизмининг самарадорлик  даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар тадқиқ этилган.ҚҚС механизмининг фискал салоҳияти С-самарадорлик кўрсаткичи орқали баҳоланди. Ушбу кўрсаткич ҳақиқий ҚҚС тушуми ва иқтисодиётдаги барча якуний истеъмол харажатларини ягона ставкада солиққа тортишни назарда тутувчи идеал солиқ механизми асосида йиғилиши мумкин бўлган ҚҚС ҳажми орасидаги фарқни баҳолашга асосланади. Таҳлил натижаларига кўра Ўзбекистон ҚҚС механизми ўзининг идеал салоҳиятига нисбатан икки баравар самарасиз эканлиги аниқланди.ҚҚС механизми самарадорлигининг пастлиги асосан солиқ сиёсатидаги тафовут (турли хил имтиёз ва енгилликларнинг мавжудлиги) ва комплаенсдаги тафовут (солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш даражасининг пастлиги) каби иккита омилга боғлиқлиги аниқланди.Шунингдек, мақолада амалдаги Ўзбекистон ҚҚС механизми самарадорлик даражасини ошириш юзасидан хулосалар ва таклифлар шакллантирилган.

The content you want is available to Zendy users.

Already have an account? Click here to sign in.
Having issues? You can contact us here