
Адвокатнинг тадбиркорлик субъeктларига юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмини янада такомиллаштириш масалалари
Author(s) -
Дилшодбек Нурумов
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss6/s-pp302-316
Subject(s) - computer science
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси адвокатлари томонидан тадбиркорлик субъектларига юридик ёрдам кўрсатиш фаолиятининг айрим ташкилий ва ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан Ўзбекистон ва хорижий тадқиқотчи ва олимларнинг юридик ёрдам кўрсатишда монополия ўрнатишнинг ижобий ва салбий жиҳатларига оид қарашлари таҳлил қилиниб, бу борада якдил фикр мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Жумладан, муаллиф томонидан ҳозирда адвокатлар тадбиркорлик субъектларига суд органида хизмат кўрсатиш монополияси мавжудлиги таъкидланиб, бу борада амалиёт ва доктринада мавжуд муаммолар атрофлича кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан адвокатлар томонидан тадбиркорлик субъектларига юридик ёрдам кўрсатиш фаолиятини яхшилаш, хусусан уларнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини белгилаш мақсадида миллий қонунчилик ва суд амалиёти ҳужжатларига бир қатор қўшимча ва ўзгаришлар киритиш лозимлиги хусусидаги илмий-назарий хулосаларга келинган.