z-logo
open-access-imgOpen Access
Жигар фаолиятига алоэ ўсимлигининг таъсири
Author(s) -
Мухаммаджон Осбаев
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss4/s-pp885-889
Subject(s) - political science
Гепатит касаллигида фитотерапия, яъни, гиёҳлардан фойдаланиш жигар хужайраларидаги модда алмашинувини кучайтириш ҳисобига унинг фаолиятини яхшилашга қаратилган. Алоэ ўсимлиги фитомедицинада ишлатиладиган етакчи маҳсулотлардан биридир. Алоэ жигар фаолиятига ва ўт қопи ишига ижобий таъсир қилади. Гиёҳларнинг дамламаларини ичиш антибактериал, ўт хайдовчи, яллиғланишга қарши ва спазмолитик таъсир қилиб, жигар тўқималаридаги салбий ўзгаришларнинг олдини олади. Лекин, сўнгги йилларда клиник амалиётда алоэ билан қўзғатилган токсик гепатитнинг бир нечта ҳолатлари қайд этилган. Оғиз орқали алоэ вера ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини кенг қўллаш токсик гепатит холатига олиб келиши эхтимолини орттиради. Айниқса сурункали жигар касаллиги бор беморларни ахволини оғирлаштириши мумкин. Мазкур мақола алоэ ўсимлигини жигар фаолиятига таъсирини очиб беради.

The content you want is available to Zendy users.

Already have an account? Click here to sign in.
Having issues? You can contact us here