
Ўзбекистон Республикасининг рақобатбардош миллий инновация тизимини шакллантириш муаммолари
Author(s) -
Константин Иванович Курпаяниди,
Махаммаджон Ашуров
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss4/s-pp213-223
Subject(s) - business
Мақсад: Мақолада Ўзбекистон Республикасида замонавий рақобатдош миллий инновация тизимини шакллантиришнинг айрим муаммолари ўрганилган.Усуллари: Тадқиқотнинг инструментал ва методик аппарати тизимли ёндашув доирасида тадқиқотнинг мантиқий ва вазиятли таҳлил, эксперт баҳолаш, анкета, кузатув, интервью, гуруҳлаш, таққослаш каби умум илмий усулларни қўллашга асосланади. Ушбу воситалар тадқиқотни турли босқичларида турли хил комбинация-ларда ишлатилган, бу якуний натижалар, хулосалар ва тавсияларнинг илмий ишончлилигини таъминлашга имкон беради.Натижа: Мақолада миллий инновация моделини шакллантириш назариясининг назарий ва услубий қоидалари аниқланди ва тўлдирилди. Ўзбекистон миллий инновация тизими элементлари ва инновацион ривожланиш ўртасидаги ўзаро алоқаларни тизимли таҳлил қилиш асосида, муаллифлар илмий-тадқиқот, инновация фаолиятини бошқаришнинг мавжуд механизмини рақобат-дошликнинг қатъий талабларга жавоб бермаслигини исботладилар. Ва шу асосда, ўрта муддатли истиқболда инновацион ривожланишнинг устувор йўналишлари ишлаб чиқилган.Хулоса: талабнинг прогноз қилинаётган ўсиши ва инновациялар нархининг кўтарилиши, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалардаги таркибий ўзгаришини тезлаштиради.