
Ўзбекистонда фуқароларни жамият манфаатларига тааллуқли ахборот билан таъминлашнинг долзарб масалалари
Author(s) -
Азизжон Йўлдошев
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss4-pp56-67
Subject(s) - political science
Мақолада 2002 йил 12 декабрдаги 439-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида белгиланган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахсларнинг жамият манфаатларига таллуқли ахборот билан жисмоний ва юридик шахсларни оммавий тарзда таъминлаш мажбуриятини бажариш ҳолати кўриб чиқилди. Ўрганиш жараёнида ушбу мажбуриятни фақат давлат ва бошқа маъмурий органлар томонидан бажариш ҳуқуқий тартибга солингани, жамият манфаатларига тааллуқли ахборот мазмуни ва рўйхати аниқ берилмагани, ушбу жараённи бошқаришга ваколатли давлат органи нисбатан самарали фаолият кўрсатмаётгани маълум бўлди. Изланишлар натижасида хорижий давлатлар амалиётини инобатга олган ҳолда жамият манфаатларига тааллуқли ахборотга таъриф берилди, унинг рўйхатини шакллантириш, бундай ахборот билан кенг оммани таъминлашга масъулларни аниқлаш, ушбу жараённи тартибга солиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.