z-logo
open-access-imgOpen Access
Бухоро воҳаси никоҳ маросими таомларининг ўрганилиши ва ўзига хослиги
Author(s) -
Манзура Юсупова
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Persian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss2/s-pp310-318
Subject(s) - medicine
Бухоро воҳаси аҳолиси никоҳ тўй маросимларида тўй бошланишидан тўй тугагунича бўлган даврдаги маросимларни  ва уларда пишириладиган маросим таомларни уч гуруҳга: никоҳ тўйигача ўтказиладиган  урф – одатлар ва уларда пишириладиган маросим таомлари,никоҳ тўйи даврида ўтказиладиган удумлар ва уларда пишириладиган маросим таомлари, никоҳ тўйидан кейин ўтказиладиган  расм – русумлар ва уларда пишириладиган маросим таомларига бўлиш мумкин.Никоҳ тўйининг илк босқичи бўлган совчилик удумида оқ ранг алоҳида ўрин тутади. Совчиликка борилганда қиз томон рози бўлса, оқлик (оқ рўмол, оқ ҳолва)  бериш одати мавжуд. Шундан сўнг куёв томон келинга оқ рангли никоҳ кўйлаги ва катта оқ ҳарир рўмол жўнатган. Катта тўйга тайёргарлик кўрилган. Маслаҳат оши пиширилиб, қариндошлар йиғилиб, тўйга кетадиган ҳаражатлар ва таклиф қилинадиган меҳмонлар тўғрисида келишиб олинган.

The content you want is available to Zendy users.

Already have an account? Click here to sign in.
Having issues? You can contact us here