
Чақалоқларда туғма ривожланиш нуқсонлари таркибида қизилўнгач атрезиясининг учраш даражаси
Author(s) -
B.B. Ergashev,
Халилулла Ажимаматов,
Зарифжон Гофуров
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss2-pp256-263
Subject(s) - psychology
Ўзбекистон Республикаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Перинатал маркази ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2015 - 2020 йиллар мобайнида туғма ривожланиш нуқсонлари билан ётқизилган чақалоқлар сони бўйича статистик кўрсаткичлар тахлил қилинди, ҳамда улар таркибида қизилўнгач атрезияси билан туғилган чақалоқлар хиссаси аниқланди. Ушбу муддат давомида туғма ривожланиш нуқсонлари билан жами 3037 та чақалоқлар шифохонага ётқизилган. Улардан хазм тракти нуқсонлари билан ётқизилган чақалоқлар сони 1571 нафарни ташкил қилган, ўз навбатида улардан 234 таси (14,9%) ҚА га тўғри келган. Туғма нуқсонли чақалоқлар орасида даволаш натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган соматик касалликлар улуши олинган маълумотларга кўра 19% ни ташкил қилди.