
Малака имтиҳонини топшириш тартибини такомиллаштириш масалалари
Author(s) -
Алибек Матмуротов
Publication year - 2022
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss12/s-pp205-221
Subject(s) - computer science
Мазкур мақолада талабгор томонидан топширилган тегишли ҳужжатларни ўрганиш ва унинг натижаси бўйича малака имтиҳонига рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, талабгор томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш учун унинг ёзма розилигини олиш бўйича аниқ қоида киритиш, малака имтиҳонини ўтказиш муддатлари илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида муҳокама қилинган.Муаллиф томонидан малака имтиҳонини ўтказиш жараёнини икки босқичли тизимга ўтказиш имкониятлари, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан бериладиган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани жорий этиш имкониятлари ва унинг амал қилиш муддатлари, малака имтиҳонининг айрим қисмидан тегишли билим ва малакага эга бўлган шахсларни озод қилиш, қолган барча талабгорлар учун малака имтиҳонини топширишни мажбурий қилиш зарурияти таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф томонидан малака имтиҳонининг айрим босқичларини рақамлаштириш имкониятларига асосий эътибор қаратилган.