
Талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини мобил иловалардан таълим жараёнида фойдаланиш орқали ривожлантириш методикаси
Author(s) -
Мирзохид Алимов
Publication year - 2022
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss12/s-pp161-170
Subject(s) - chemistry
Ушбу мақолада талабаларни самарали ўқитиш усулини яратиш, истиқболли тизимини ташкил этиш, интернетдан фойдаланиб, талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ривожлантириш асосида ўқув-методик таъминоти ва умумкасбий фанларини ўқитиш методикаси мобил сўров ва овоз бериш, мобил қидирув, подкаст, мобил викторина, QR-квест таълим, булутли тадқиқот ва интерактив видео каби методлар ёрдамида такомиллаштириш тавсия этилади. Мобил технологияларга асосланган ўқитиш усуллари тизимини қуриш учун бир томондан уларни тизимлаштириш, тизимни қуришнинг ўзига хос хусусиятлари ва тамойилларини аниқлаш, ҳар бир методнинг курснинг тематик мазмуни бўйича ўрнини аниқлаш, иккинчи томондан, тизимни реал таълим жараёнида синаб кўришни талаб килади. Бу эса, ўз навбатида, талабаларнинг мустақил таълим олишини фаоллаштиради. Энди машғулот учун қандай иловани танлаш ва машғулотнинг қайси қисмида ундан фойдаланиш ҳақида ўйлаб кўришимиз лозим. Машғулотга тайёргарлик жараёнида шуни эсда тутиш керакки, мобил иловадан бутун дарс давомида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун шундай битта илова танлаш ва ушбу иловадан дарснинг бир қисмида фойдаланиш жоиздир.