
Ислом бухгалтерия ҳисоби модели: ижтимоий ва ахлоқий жиҳатлар
Author(s) -
Олим Астанакулов,
Нилуфар Батирова
Publication year - 2022
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss12/s-pp106-114
Subject(s) - geography
Мақолада ислом молиявий институтлари учун бухгалтерлик ҳисоби ва аудит бўйича ташкилот томонидан қабул қилинган Ахлоқ кодекси ҳақида сўз боради. Алоҳида эътибор манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда бухгалтерлар амал қиладиган “маслаҳат” принципига қаратилган. Шунингдек, ижтимоий жавобгарлик, ҳисобдорлик ва ахборотни ошкор қилишга доир қарашлар ислом бухгалтерия ҳисоби томонидан кўриб чиқилган. Ушбу мақолада бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий аҳамияти, унинг ажралмас қисми бўлган ахлоқ ҳамда ҳисоб принциплари ва амалиётига маънавий соҳанинг таъсири масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бухгалтерия ҳисоби ривожланишининг ижтимоий, ахлоқий ва маънавий жиҳатлари ислом бухгалтерия ҳисоби модели мисолида кўриб чиқилган. Ҳозирги даврда мазкур модел диний омилнинг кучли таъсири остида шаклланган ва ривожланаётган моделдир. Ислом жамиятида бухгалтерия ҳисоби назарияси, асосан, ислом қонун-қоидаларига таянади, лекин у шариатга зид бўлмаган бошқа принципларга ҳам асосланиши мумкин.