
Кибержиноятларни тергов қилиш муаммолари
Author(s) -
Дилрабо Топилдиева
Publication year - 2022
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss11/s-pp292-296
Subject(s) - geology
Ушбу мақолада кибержиноятларни тергов қилиш муаммолари таҳлил қилинган бўлиб, унда тергов фаолияти, терговчи, суриштирувчи ҳамда эксперт ва мутахассис фаолияти билан боғлиқ айрим муаммо ва камчиликлар баён этилган. Бундан ташқари, жиноятчиликнинг олдини масалалари, жиноятларни содир этиш механизми, ушбу турдаги жиноятларни тергов қилиш ва фош этиш билан шуғулланувчи терговчи ва мутахассисларга қўйилган малака талаблари ҳамда тергов ва суд амалиёти материалларини тизимлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари баён этилган. Шунингдек, мақолада ушбу тергов жараёнининг процессуал нормаларга нисбатан номувофиқлиги, экспертиза хулосаларининг мураккаб жиҳатлари, илмий-назарий жиҳатдан соҳага оид хусусий криминалистик услубиётларни ишлаб чиқиш ва ушбу соҳага тегишли мутахассисларни тайёрлаш масалалари ҳақида сўз боради.