Open Access
Россия тараққиёт моделини амалга тадбиқ этиш сиёсати ва унинг натижалари
Author(s) -
Бекзод Баратбаев
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss1/s-pp194-202
Subject(s) - environmental science
Миллий тараққиёт моделини амалга ошириш учун белгиланган ғоялар халққа яқин бўлганда уни амалга оширишнинг ҳар қандай восита ва методлари қулай бўлади. Мазкур мақолада Россия миллий тараққиёт моделининг “Россия Федерациясининг 2020 йилгача узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси”ни ишлаб чиқилиши билан боғлиқ вазиятлар сиёсий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этилган. Гарчи ушбу концепция бутун Россия учун яхлит ҳужжат бўлсада, унинг таркибий устувор йўналишларини амалга ошириш жараёни соҳалар ва федерал ҳудудларнинг мустақил ёндашувлари асосида амалга оширилди, яъни, ҳар бир соҳа ва ҳудуд концепцияда белгиланган мақсадлар бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқиш йўлидан борилди. Ушбу мақолада Россияда миллий тараққиёт моделини соҳавий ва ҳудудий асосда амалга оширишга қаратилган стратегиялар, уларнинг таркибий хусусиятлари ва самарадорлиги ҳамда Россиянинг юқорида тилга олинган ҳудудлар стратегияларини амалга ошириш юзасидан олиб бораётган сиёсати таҳлил қилинади.