z-logo
open-access-imgOpen Access
Ўспирин-қиз болалар ва уларнинг оналарининг репродуктив саломатлик хақидаги билимларини текшириш натижаларининг таҳлили ва унинг сифат кўрсаткичини яхшилаш
Author(s) -
Лейла Хакимова,
Мухтарам Лапасова
Publication year - 2021
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol2-iss1/s-pp138-144
Subject(s) - geography
Кўпчиллик олимларнинг фикрича ўспирин-қиз болаларнинг касалликлари орасида репродуктив саломатликни мухофаза қилишга бағишланган масалалар алохида ўрин эгаллайди. Ўспирин-қиз болалар орасида патологик хомиладорлик, туғиш жараёни ва хомилани сунъий олдириб ташлаш каби холатлар натижасида кўпаймоқда. Ўспирин-қизлар турмушга чиқишга соматик, жисмоний, жинсий ва психосоциал йўналишларда хали тўла-тўқис тайёр эмаслиги маълум бўлмоқда. Бу муаммони соғлиқни мухофаза қилиш корхоналари, бошқарувчи социал ташкилотлар ва ўспирин ёшларнинг бевосита иштирокида комплекс холда хал қилиниши мақсадга мувофиқдир. Ўспирин-қиз болалар билан олиб борилган сухбатларнинг натижалари таҳлил қилинганда, уларнинг тиббий муассасаларга мурожаат қилиб туришликлари хақида тегишли маълумотларга эга эмасликлари ва тиббий ходимлар билан ўтказилувчи суҳбатларнинг сир сақланишига ишончлари йўқлиги билан тушунтирилади. Бу Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Ж.Юсупов» номли ҚВПда ушбу масала бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун сабаб бўлди. Юқорида баён қилинган фикр-мулохазалар бизнинг текширув-таҳлилий тадқиқотимизга асос бўлди. Ишнинг мақсади ўспирин-қизлар ва уларнинг оналарининг репродуктив саломатлик хақидаги маълумотларини таҳлил қилиш.

The content you want is available to Zendy users.

Already have an account? Click here to sign in.
Having issues? You can contact us here