
Муомалада бўлиши чекланган фуқаролик ҳуқуқи объектларини ҳадя қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Author(s) -
Мурод Чориев,
Шерзод Зулфиқоров
Publication year - 2020
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol1-iss2-pp186-198
Subject(s) - environmental science
Мақолада муомалада бўлиши чекланган фуқаролик ҳуқуқининг объектларни ҳадя қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг амалий ва назарий жиҳатлари ёритиб берилган. Хусусан, валюта бойликларини ҳадя қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солинишини таҳлил қилиш натижасида чекланмаган миқдордаги валюта бойликлари ҳадя қилиниши мумкинлиги асослаб берилди. Фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини мерос қилиб олиш ҳамда ҳадяни қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар очиб берилиб, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Тарихий-маданий бойликлар, музей ашёлари ва музей коллекцияларини олди-сотди ва ҳадя қилиш, айирбошлаш, меърос қолдириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқлар очиб берилиб, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди