
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни судда кўришга оид муаммолар
Author(s) -
Дилмурод Артиков
Publication year - 2020
Publication title -
society and innovations
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-1415
DOI - 10.47689/2181-1415-vol1-iss1/s-pp304-312
Subject(s) - computer science
Мақолада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топишнинг ҳуқуқий асоси, маъмурий низоларни ҳал этиш борасидаги миллий қонунчилигимиздаги муаммолар ва уларни ҳал этиш борасидаги таклифлар илмий-назарий қарашлар асосида таҳлил қилинган. Соҳадаги муаммолар маълум йўналишларга бўлган ҳолда таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларда иштирок этувчи шахслар(аризачи, жавобгар, Адлия вазирлиги ва бошқалар) далиллар масаласи назарий қарашлар ва амалдаги қонунчилик асосида таҳлил қилинган. Жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топишда далиллар таснифи келтириб ўтилган. Хусусан, зарур далиллар рўйхатлари фақат Олий суд пленум қарорида акс этиши ва рўйхатга киритилган далиллардан мажбурий фойдаланиш иҳтиёрий бўлиши лозимлиги таҳлил қилинган. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган