БЎЛАЖАК ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИЛМИЙ (AКАДЕМИК) УСЛУБДА ЁЗИШ МАҲОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
Author(s) -
Malika ALIMARDONOVA
Publication year - 2021
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1644409867
Subject(s) - computer science
Мақолада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг илмий ёзиш маҳоратини ривожлантиришда тўғри ва самарали баҳолаш усуллари баён этилган. Мавзунинг аҳамияти шундаки, чет тилига ихтисослашган олий таьлим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун илмий услубда юқори савияда ёзиш маҳоратини ошириш нечоғлик муҳим аҳамият касб этганлиги таҳлил қилинган. Муаллиф чет тилини ўқитиш жараёнида илмий услубда ёзиш кўникмасини баҳолашда тўғри ёндашишёндашув усуллари ҳақидаги хориж олимларининг фикрларини таҳлил қилган. Хусусан, илмий услубда ёзиш қонун-қоидаларига таъриф берган, ёзма ишга ўргатиш босқичлари, ёзма ишларни баҳолаш мезонлари билан таништирган, ёзма топшириқлар тури ҳақида сўз юритган. Чет тили ўқитувчилари одатда чет тилида илмий услубда ёзишни баҳолашни жиддий муаммо деб билишади, айниқса ўқув дастурида бир нечта ёзиш вазифалари талаб қилинадиган бўлса. Шуни инобатга олган ҳолда, ушбу мақола битирувчи талабаларнинг ёзма ишларига берилган устуворликларни баҳолашни мақсад қилган. Мақола натижалари ўқитувчилар томонидан қабул қилинган фарқланмаган баҳолаш ёндашувларининг муҳим тафсилотларини очиб бера олган. Ёзма нутқнинг мазмунан бойлиги ва равонлиги ҳақидаги мулоҳазалардан келиб чиқсак, бир нечта ёзув тузилмаларида ёзиш вазифаси қандай бўлишидан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга, шуни инобатга олган ҳолда, ушбу мақола академик ёзувни баҳолашдаги камчиликларга янги ва самарали маълумотларни тақдим этган.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom