ТАҲЛИЛИЙ ЖАНРДАГИ МЕДИАМАТНЛАР ТАЪСИРЧАНЛИГИНИ ОШИРИШДА БАРҚАРОР БИРИКМАЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ
Author(s) -
Makhfuza ARTIKOVA
Publication year - 2021
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1643275554
Subject(s) - computer science
Замонавий масс медианинг кескин суръатларда ривожланиши билан оммавий ахборот воситалари нафақат хабар алмашиш воситаси, балки кишилар онгига таъсир ўтказиш қуролига ҳам айланди. Айнан шу сабабдан мамлакатимиз ҳамда дунё олимлари томонидан масс медиа, унинг манипуляцион вазифаси, лингвистик ва экстралингвистик омиллар ёрдамида омма онгига таъсир ўтказиш хусусиятларининг ўрганилиши долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақолада Ўзбекистон ва Испания оммавий ахборот воситаларига хос бўлган жанрлар гуруҳининг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари, масс медиа жанрлари тилининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, таҳлилий жанрдаги медиаматнларда экспрессивликни оширувчи воситаларнинг аҳамияти ҳар икки мамлакат оммавий ахборот воситаларидан олинган мисоллар ёрдамида таҳлил қилинган. Медиаматнлар тилининг таъсирчанлигига эришиш мақсадида журналистлар томонидан бир қатор лингвистик воситалар қўллаб келинади. Бироқ мазкур воситалар орасида энг кўп қўлланилиши ҳамда таъсир доирасининг кенглиги сабаб барқарор бирикмалар, жумладан, ибора, мақол ҳамда матал етакчилик қилади. Ўзбек ҳамда испан медиаматнларини кузатиш натижасида журналистлар томонидан қўлланилган барқарор бирикмалар ҳар икки миллатнинг сиёсий қарашлари, ижтимоий турмуш тарзи, маданий, тарихий билимлари, урф-одат ва анъаналарини намоён этиши маълум бўлди.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom