z-logo
open-access-imgOpen Access
ТАРЖИМА ВА ФАЛСАФА МУАММОЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ (ФРАНЦУЗЧА-ЎЗБЕКЧА ТАРЖИМА МАТНЛАР МИСОЛИДА)
Author(s) -
Gulsara KURBONOVA
Publication year - 2021
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1633682317
Subject(s) - computer science
Ушбу мақола таржиманинг фалсафий жиҳатлари ва герменевтик таржима муаммоларини ўрганишга бағишланди. Мақолада амалий фалсафа ҳамда таржима назариясининг ўзаро кесишиши каби муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди. Унда таржима ва фалсафа муносабатлари умумгуманитар фанлар муаммолари доирасида файласуф ва филолог-таржимонларнинг ўзаро ҳамкорлигининг назарий жиҳатлари тадқиқ этилган ҳамда таржима назарияси ва амалиёти асосида герменевтик ёндашувнинг аҳамияти тўғрисида таржимашунос олимлар қарашлари ўрганилди. Мақолада герменевтика инсонпарварлик ҳодисаларини тушуниш ва талқин қилиш доктринаси сифатида қадимги юнон мутафаккирлари даврида ўз ривожини бошлагани, ҳозирги вақтда герменевтика инсоннинг маънавий тажрибасини англаш шаклларидан бири, инсонпарварлик маънолари ва қадриятларини яратиш ва тушуниш фани сифатида намоён бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар таҳлил этилди. Матндаги ахборот мазмуни тушуниш, изоҳлаш, шарҳлаш ва талқин қилиш каби герменевтик ёндашув асосида ўрганилган. Ушбу таржиманинг герменевтик аспекти орқали француз ёзувчиси Амин Маалуфнинг шарқ халқларининг ижтимоий-маданий ҳаётини тасвирловчи “Самарқанд” асарининг миллий тил воситалари ёрдамида ўзбек тилида қайта яратилиши адекват таржима мезони асосида амалга оширилган. Хусусан, ассоциатив-герменевтик таржима матн муаллифи ва китобхон (рецепиент) муносабати таржима трансформациясини ҳосил қилиши ўрганилган.

The content you want is available to Zendy users.

Already have an account? Click here to sign in.
Having issues? You can contact us here
Accelerating Research

Address

John Eccles House
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom