ЖАДИД МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ МАТБУОТ НАШРЛАРИДА ТАРҒИБОТНИНГ АҲАМИЯТИ
Author(s) -
Lutfulla SUVONOV
Publication year - 2021
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1626418864
Subject(s) - computer science
Ушбу мақолада Туркистон ўлкасида жадид матбуотининг тутган ўрни, турли йилларда нашр этилган газеталарда ҳуррият, илм-маърифат ва ўзликни англашга ундовчи тарғибот ишларининг аҳамияти ўрганилди. Хусусан, ўзбек миллий матбуотининг бош газетаси “Тараққий”нинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унда нашр этилган мақолалар мавзу кўлами, хилма-хиллиги билан фуқароларнинг билим ва дунёқарашини ошишига хизмат қилаганлиги тадқиқотчи томонидан таҳлил қилинди. Шунингдек, мазкур газетада нашр этилган мақолалар ҳукумат томонидан кескин тазйиққа учрагани, муҳаррир И. Обидийнинг қамоққа олиниш сабабларига тўхталинди. Илмий изланиш жараёнида нафақат “Тараққий”, балки унинг давомчиси бўлган “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Тужжор”, “Осиё” газеталарининг нашр этилиши учун муҳаррирларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари, хизматлари ҳақида ҳам тўхтаб ўтилди. Шунингдек, мавзуни ёритишда 1996 йилдан 2016 йилга қадар ҳимоя қилинган номзодлик ва докторлик ишлари муаллиф томонидан ўрганилди ва мақолада фойдаланилди. Мақоланинг сўнги қисмида жадид матбуотини ўрганиш жараёнидан олинган натижа ва тажрибалар ҳақида якуний хулосалар берилди. Калит сўзлар: жадидчилик; маърифат; матбуот нашрлари; тарғибот; зиёлилар; ислоҳотчилик ҳаракати.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom