“ЎТКАН КУНЛАР” РОМАНИ ТАРЖИМАЛАРИДА КАТЕГОРИЗАЦИЯ АСПЕКТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ (гендерга оид тушунчалар мисолида)
Author(s) -
Toshtemir ALIMOV ALIMOV
Publication year - 2021
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1626176070
Subject(s) - political science
Мақоланинг мақсади Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарининг инглиз ва рус тилидаги таржималарида гендер, маданият, урф-одат ва бошқаларга оид сўзларни категорияларга ажратиш ва натижалари бўйича функционал ёндашувни тақдим этишдир. Тавсия этилган парадигма таржима маъносини маданиятлар ва тилларда етказиб беришда категоризациянинг асосий ролини таъкидлайди. Бинобарин, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглиз ва рус тилларига қилинган таржимаси ўрганиб чиқилган, асар таржимаси таҳлил қилинган. Гендернинг таржимадаги тасвири, миллий характернинг берилиши, сўз танлаш масаласи таҳлил остига олинган. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглиз ва рус тилларига қилинган таржимасини ўрганиб чиқиш, асар таржимаси, умуман таржимада ўз аксини топган таржимон маҳорати ҳақида тасаввурга эга бўлиш, шунингдек, ушбу роман таржимаси сифати ва таржимон савиясини асарнинг асосий ғояси ҳамда муаллифнинг асл ният ва мақсадларини етказа олган ёки олмаганлигини категоризация орқали таҳлил қилишдир. Шунингдек, мақолада таржиманинг мақсадли аудиториясига хос маънога эга тоифаларни аниқлаш учун маданий изоҳлар ва лингвистик таҳлиллар зарурияти кўриб чиқилади.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom