ҲАРБИЙ ЖУРНАЛИСТИКАНИНГ МЕДИАМАКОНДАГИ ДОЛЗАРБ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Author(s) -
Alijon SAFAROV
Publication year - 2021
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1618993122
Subject(s) - philosophy
Бугун замонавий таҳдидлар, хавфсизликка қарши қаратилган хатарлар уруш “қиёфаси”ни ўзгартириб, ҳарбий ҳаракатлар театрининг таъсир кўлами минтақа, жаҳон миқёсида кенгаймоқда. Бу қайноқ нуқталар, қизғин жараёнлар ҳақидаги ахборотга бўлган эҳтиёжни оширмоқда. Уруш ва зиддиятлар, қуролли тўқнашувларда матбуотнинг, хусусан ҳарбий ОАВнинг ахборий ва коммуникациявий манипуляция борасидаги чексиз имкониятларидан самарали фойдаланган томоннинг қўли баланд келади, деган қарашлар шаклланаётгани ва ҳаётда исботини топаётгани натижасида масала янада долзарб характер касб этяпти. Бу эса ҳарбий матбуотнинг медиа макондаги ўрни ва аҳамияти ортишига сабаб бўлиб, янги ҳарбий журналистика шаклланиши заруратини келтириб чиқарди. Қадимда кечган муҳорабаларда ахборотнинг кучи қаҳрамонликни улуғлаш, душманга ёлғон маълумот орқали таъсир этишда намоён бўлса, кенг омма онгига таъсир қилувчи медиа ривожлана бошлаган XIX аср бошига келиб глобал матбуот ва глобал конфликт негизида шаклланмоқда. Яъни ҳарбий матбуот уруш ва тўқнашувларда тобора манипулятив медиа сифатида намоён бўлиб, назорат ва бошқарувчилик функцияси олдинга чиқди. Медиа макондаги мана шундай заруратнинг тадрижий ривожланиши шароитидан келиб чиқиб, мазкур мақолада ҳарбий журналистика олдида турган долзарб муаммоларга эътибор қаратилади, ҳарбий журналист касбий фаолиятининг ҳуқуқий асослари, шахсий хавфсизлиги таъминланганлиги, зиддиятли вазиятларда ахборот олиш ва тарқатиш кўникмалари ечими борасида аниқ таклифлар берилади. Уларнинг самарали ҳал этилиши жаҳон ҳарбий журналистикасида кечаётган муҳим жараёнларга интеграциялашувимизни жадаллаштиришга, янги Ўзбекистонда мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш борасида ижтимоий ахборот сифати ортишига хизмат қилиши бўйича хулосалар чиқарилади
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom