АРАЛАШ ТАЪЛИМ МОДЕЛЛАРИ
Author(s) -
Dilorom Ashurova
Publication year - 2021
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Slovak
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1618824681
Subject(s) - rotation (mathematics) , virtual model , computer science , computer graphics (images) , artificial intelligence
Аралаш таълим моделлари хусусида дунё олимларининг фикр-мулоҳазалари, илмий ишлари тадқиқ этилиб, илмий-назарий натижаларни миллий амалиётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Ўқитиш услубларининг ўзгариши аралаш таълимни амалга оширишнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Ўқитувчининг асосий вазифаси технологиялардан самарали фойдаланиб, ахборот-таълим муҳитини яхшилашга қаратилган услубий методларни дарс жараёнида тўғри қўллашдир. Мақолада аралаш таълим кўп қўлланиладиган моделларнинг таснифи, афзалликлари ва қўлланиш усуллари ҳақида сўз боради. Клейтон Кристенсен институти аралаш таълим таърифи, моделлари, амалиётда қўллаш усуллари ифодаланган бир қатор илмий манбаларни нашр этган. Ушбу нашрларда қуйидаги тўртта аралаш таълим моделига эътибор қаратилган: алмашиш модели (Rotation model), мослашувчан модел (flex model), махсус аралаш модел (Self-Blend model), кенгайтирилган-виртуал модел (Enriched-Virtual model). Ўз навбатида, алмашиш модели (rotation model) тўртта субмоделга бўлинган: жой алмашинуви модели (Station Rotation Model), лаборатория алмашинуви модели (Lab Rotation Model), тескари синф модели (Flipped Classroom Model) ва индивидуал алмашиш модели (Individual Rotation Model). Мақолада ҳар бир модел асосида аралаш таълимнинг мазмуни ёритиб берилди ва мисоллар орқали таҳлил этилди. Мақоланинг хулоса қисмида аралаш таълим моделларидан ўқув жараёнида тўғри фойдаланиш юзасидан илмий кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom