ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ НУТҚ МАДАНИЯТИ ҲАҚИДА
Author(s) -
Utkurjon Islamov
Publication year - 2020
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1612855230
Subject(s) - computer science
Ушбу мақолада нутқ маданияти ва одобининг тарихий илдизлари ҳақида фикр юритилган. Муаллиф Шарқ мутафаккирлари Кайковуснинг “Қобуснома”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат ул-ҳақойиқ”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарларида, Аҳмад Яссавий “Ҳикматлар”ида тил, нутқ ҳамда нутқ маданияти ва одоби ҳақида айтган қимматли фикрларни таҳлил қилган. Туркий халқларнинг нутқ одобига оид ўгитларининг илк намуналари қадимий туркий ёзма ёдгорликларда учрашини таъкидлаб, уларнинг муҳим манба эканлиги, жумладан, Култегин ёдгорлигидаги кичик ёзувда табғачларнинг ширинсўз эканлиги ҳақида ва уларнинг хушмуомала билан йироқ элларни ўзларига яқинлаштирганлгиги алоҳида эътироф этилган. Кайковуснинг “Қобуснома” асарида нутқ маданияти ва одобининг қонун-қоидалари ҳамда нутқ меъёрларига амал қилиш масалаларида муаллифнинг ўз фарзандига насиҳатлари таҳлил этилиб, муайян хулосалар чиқарилган. Замонамиз тилшуносларининг ушбу соҳа тарихига оид қарашларидаги муҳим фикрларнинг илк куртаклари узоқ ўтмиш билан боғлиқ эканлиги хусусидаги қарашлар асослаб берилган. Унда нутқнинг коммуникатив сифатлари деб тан олинган нутқнинг тўғрилиги, аниқлиги, мантиқийлиги, софлиги, бойлиги, жўялилиги, ифодалилиги каби сифатлар Шарқ алломалари асарлари бадиий қимматини оширишда ҳам хизмат қилганлиги мисоллар ёрдамида тушунтирилган. Ушбу сифатларга амал қилиш нутқ маданияти ва одоби деган тушунчаларни тўғри англаб етишга хизмат қилиши кўрсатиб берилган.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom