ХАЛҚАРО СИЁСИЙ МАСАЛАЛАРНИ ЁРИТИШДА МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ ЎРНИ
Author(s) -
Hilola Abdurakhmonova
Publication year - 2020
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1605712443
Subject(s) - computer science
Халқаро муносабатларни ёритиш ахборот агентликларининг вазифаларидан бири ҳисобланади. Мавжуд сиёсий вазиятларни ўрганиш, чуқур таҳлил қилиш ва ўз аудиториясига етказиб бериш, бошқа тилларда ёритиш агентликлар фаолиятида муҳим масаладир. Халқаро сиёсий муносабатларнинг ёритилиши давомида хорижий тилларда ахборот беришдаги камчиликларнинг мавжудлиги мамлакатимиз имижини шакллантиришга ҳам салбий таъсир қилмоқда. Мақолада халқаро сиёсий муносабатларни ёритишда Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг фаолияти таҳлил этилган. Агентликнинг халқаро сиёсий масалаларни ёритишда ва аудиторияга тақдим этишда мавжуд ютуқ ҳамда камчиликлари кўрсатиб ўтилган. Журналистикада муҳим ҳисобланган ва миллий ахборот агентликларида ҳали такомиллаштирилиши талаб этиладиган сарлавҳалар имлоси ва услубига, киришнинг ёзилишига тўхтаб ўтилган. Айниқса, журналистнинг мавзуга ёндашиши ва сиёсий муносабатларни ёритишда талаб этиладиган муҳим жиҳатларга ҳам тўхталиб, муаллифнинг маҳорат масаласи нақадар долзарб эканлигига эътибор қаратилган. Шунингдек, 2020 йилда берилган халқаро муносабатларга тааллуқли бўлган турли мақолаларни ўрганиб, уларнинг тил услуби, журналистнинг воқеа-ҳодисани ёритишдаги маҳорати, техника воситаларидан фойдаланиш даражаси тадқиқ қилинган. Берилган сиёсий ахборотнинг аудиторияга таъсири, ўқувчини ўзига жалб қилиш ва ўқилишлилигини таъминлаш жиҳатларига алоҳида аҳамият берилган.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom