ЖУРНАЛИСТИКАДА ЖАНР МАСАЛАСИ
Author(s) -
Perxan ALLAMBERGENOVA
Publication year - 2020
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Russian
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1585468934
Subject(s) - computer science
Мақолада журналистика назариясида баҳсларга сабаб бўлаётган жанр тушунчаси, табиати, ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсир қилиш имкониятлари, жанр тизимини қайта қуриш жараёни қонун-қоидалари, жанрлар ўзгариши сабаблари, уларнинг изчиллиги муаммолари, муайян жанрнинг объектив функцияси, потенциал имкониятлари, журналистика жанрларининг типологик тузилиши ва таснифи таҳлил қилинади, назарий таърифлар ўрганилади. Унда россиялик олимлар М.Н. Ким, Л.Е. Кройчик, М.М. Бахтин, Е.И. Прониннинг назарий қарашлари, журналистик матнга муносабатлари, ўзбек олимлари жумладан, профессор М.Худойқуловнинг публицистика нуқтаи назаридан жанрларни таснифлаши, филология фанлари доктори Х. Дўстмухаммедовнинг жанр ҳақидаги қарашлари, шу билан бирга ғарб журналистикасидаги ва амалиётчи журналистларнинг жанрлар таснифи ҳақидаги илмий қарашлари назарий-таҳлилий ўрганилди.Журналистикада мазмун ва шакл уйғунлигини таъминловчи янги жанрларнинг пайдо бўлиши, эскилари амалиётдан мантиқий равишда чиқиб кетиши, шунингдек, журналистика соҳасига айрим терминлар масалан, “сессия” сўзининг кириб келишига муносабат билдирилган.Журналист жанрнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсир қилиши, жанр тизимини қайта қуриш жараёни қонун-қоидаларини, жанрнинг ўзгариш сабаблари, жанрлар изчиллиги муаммолари ва ниҳоят, журналистика жанрларининг типологик тузилишини билиши керак.Шунга кўра, мақолада муаллиф журналистнинг ўзи тайёрлашга киришган материални аудиторияга батафсил етказиб бериши учун қандай жанрлардан фойдаланиши самаралироқ эканлиги борасида фикр-мулоҳазаларини билдиради. Чунки, мавзу ва жанр моҳиятидаги уйғунликни топа олиш муҳим.Ҳар бир жанр ҳаётий материалнинг алоҳида кўриниши билан боғлиқ бўлиши ва у муайян ахборий вазифанинг ечимини топиш учун қўлланилиши, муайян жанр бўйича ихтисослашиш ҳам мумкинлиги ҳақида хулосалар беришга ҳаракат қилинади. Негаки, айрим журналистлар кўпроқ репортаж ёзса, кимдир лавҳани яхши ёзади, бошқа бир журналист эса фельетон ёки очеркка ихтисослашади.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom