ШЕЪРИЙ ТАРЖИМАДА МАЪНО ТАЛҚИНИ
Publication year - 2019
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1581925778
Subject(s) - computer science
Мазкур мақолада замонавий шеърий таржима жараёнидаги мутаржим томониданамалга ошириладиган аслият матни таҳлили ва талқини, шунингдек, шеърий матнруҳиятини ташкил этувчи асосий унсурлар бўлмиш шакл, маъно ва матннинг поэтикэлементлари, уларнинг таҳлили ва таржимада сақланиш қонуниятлари муҳокама қилинган.Тажимон асарни бир тилдан бошқа тилга ўгирар экан, унинг олдида ҳар доим бир нечатанловлар туради. Таржимоннинг маҳорати аслият матнини чуқур англаган ҳолда, ундагитаржима тилига кўчирилиши лозим бўлган маъно қатламларини илғаб олиши зарур.Таржима назарияси қонуниятларига кўра аслият матнининг рецепторга кўрсатган таъсири,таржима матнининг таржима рецепторга кўрсатган таъсирига тўғри пропорционал бўлиши,сифатли таржиманинг асосий кўрсатгичи ҳисобланади. Бизлар бу фикрга маълум даражадақўшиламиз холос. Биринчидан, оригинал матннинг рецепторга таъсир этиш даражасинианиқлаб берадиган ягона анализ тизими мавжуд эмас. Демакки, аслият матни ўқувчигаайнан қандай таъсир этганини биз холис ҳисоб-китоб орқали била олмаймиз. Иккинчидан,бир поэтик матннинг икки ёки ундан ортиқ кишига бир хил таъсир этади дея таъкидлашмумкин эмас. Сабаби, ҳар бир киши, шеърни ўқиганида унга — ўзининг дунёқараши,шеъриятга бўлган муҳаббати, шоир руҳиятига яқинлиги ва ўша вазиятдаги психо-эмоционал ҳолатидан келиб чиқиб баҳо беради. Битта шеър бир одамнинг ўзига ҳам турлихил ҳаётий вазиятларда турлича таъсир этади. Бу феномен шеъриятнинг тушунтириббўлмас хусусиятидир. Шеър инсоннинг ақли эмас, бевосита эмоцияларига таъсир ўтказганиучун ҳам унинг таъсирланиш даражасини аниқлаб берувчи доимий бирлик йўқ.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom