ҒАЙБУЛЛА САЛОМОВ АЛИШЕР НАВОИЙ ДОСТОНЛАРИНИНГ ТАБДИЛЛАРИ ХУСУСИДА
Author(s) -
Ozoda TAJIBAEVA
Publication year - 2019
Publication title -
foreign languages in uzbekistan
Language(s) - Uncategorized
Resource type - Journals
ISSN - 2181-8215
DOI - 10.36078/1577699385
Subject(s) - computer science
Мазкур мақолада атоқли адабиётшунос олим, мунаққид Ғайбулла Саломовнинг Алишер Навоий “Хамса”сини насрий баён қилишга доир кузатишлари ўрганилган. Олимнинг мумтоз шеъриятни насрга айлантириш жараёнини таржима адабиётига хос мезонлар асосида таҳлил қилиши кўриб чиқилган. “Фарҳод ва Ширин” достонининг насрийлаштириш жараёни, турли йилларда яратилган насрий баёнлар, уларнинг матн моҳиятини очишдаги афзалликлари каби масалаларга эътибор қаратилган. Биринчи марта ўзбек адабиётида “Хамса” достонларини насрийлаштирган Умар Боқий ва “Фарҳод ва Ширин” достонини насрий йўлда баён қилган Ғафур Ғуломнинг иш услуби қиёсланган. Уларни қиёсий таҳлил қилиш жараёнида билдирилган фикрлар, хулосалар асносида талқин ва насрий баёнларнинг илмий қиммати, аҳамияти каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Олимнинг матнга ёндашуви ва таҳлил принциплари, айни масаланинг характерини белгилаб берувчи фикр-мулоҳазалари ёритилган. Алишер Навоийнинг “Хамса” достонларини насрийлаштириш анъанаси бир неча асрлик тарихий такомиллашув йўлини босиб ўтди. Бу борада амалга оширилган ишлар вақт ва китобхон синовларидан ўтди, камчиликлар тўлдирилди ва натижада бой тажрибалар ўзлаштирилди. Шу маънода мумтоз матнни тушуниш йўлидаги бу каби таҳлилий кузатишлар тадқиқотларчиларни келгусида янги масалалар сари йўналтиради. Калит сўзлар: талқин; таржима; таржимон; насрий баён; услуб; давр; китобхон.
Accelerating Research
Robert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom
Address
John Eccles HouseRobert Robinson Avenue,
Oxford Science Park, Oxford
OX4 4GP, United Kingdom